Мигрантлар ишлайдиган соҳаларда маошлар ошмоқда - Россия иқтисодий ривожланиш вазири

Решетниковнинг сўзларига кўра, Россияда мигрантлар маошларни оширмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия Федерациясида мигрантлар маошларни оширмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников "ВТБ капитал" "Россия чорлайди!"форумида айтди.
Мигрантлар ва иш берувчи ўртасида юзага келган вазият: ишчи гуруҳ Вязьмага етиб келди
“Биз энг кўп мигрантлар ишлайдиган соҳаларда иш ҳақи ўсишини кўрмоқдамиз ва шунга мос равишда ишчи кучининг етишмаслиги сезилмоқда”, деди у.
Илгари энг кам маош айнан шу соҳаларда, масалан, қишлоқ хўжалиги ва қурилишда аниқланган. Бироқ, ҳозир вазият яхшиланмоқда.
Иқтисодиёт вазирининг сўзларига кўра, ходимларнинг қарийб 15 фоизи энг кам иш ҳақидан (МРОТ) паст иш ҳақи олади, 2021 йилда 12 792 рублни ташкил этди. 2022 йилда уни 13 890 тага етказиш режалаштирилган.
Россияда меҳнат унумдорлигини ошириш, жумладан, давлат секторида ҳам "катта салоҳият" мавжуд, деди Решетников.