Фарғона водийсига 198,4 минг тонна суюлтирилган газ ажратилди

Фарғона водийсига 198,4 минг тонна суюлтирилган газ ажратилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Фарғона водийсига 198,4 минг тонна суюлтирилган газ ажратилди, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
“Ўзбекнефтгаз” ва “Газпромбанк” янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Унда ёзилишича, республика истеъмолчиларини мавсумда суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилиб, шу асосида ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
29 ноябрь ҳолатига кўра “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари томонидан Фарғона водийси аҳолиси ва ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари учун жами 198,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” АЖга етказиб берилди.
Ҳудудлар кесимида: Андижон вилоятига 67,5 минг тонна, Наманган вилоятига 59,4 минг тонна, Фарғона вилоятига 71,5 минг тонна.