Озарбайжонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Озарбайжон чегара хизматининг вертолёти машғулот вақтида ҳалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Озарбайжонда ҳарбий вертолёт ҳалоқатга учради, деб хабар қилмоқда Sputnik Озарбайжон.

"Бугун, соат 10:40да, Хизи яқинида Давлат чегара хизматининг машғулот ўтказаётган ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор", - дейилган хабарда.

Озарбайжон Давлат чегара хизмати ушбу воқеани тасдиқлади. Айни дамда Бош прокуратура тергов ишларини бошлаб юборган.