Нилуфар Усмонова илк бор Тожикистонда концерт беради - видео

Нилуфар Усмонова Тожикистонда концерт бериши ҳақида маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонованинг қизи Нилуфар Тожикистонда концерт беради.
Хонанданинг сўзларига кўра, 3 декабрда Бўстонда “Элегант” ресторанида концерт дастури тайёрланмоқда.

“Ният қилганман, бу мени Тожикистонга биринчи ташрифим бўлади. Ўйлайманки, сизларга манзур бўлиб, бизнинг ижодимиз ёқади деб умид қиламан”, деб мурожаат қилди хонанда тожикистонлик мухлисларга.