Москва метро йўловчилари энг кўп Ўзбекистонга қўнғироқ қилади

Москва метроси йўловчилари энг кўп Ўзбекистон, Қирғизистон ва Беларусга қўнғироқ қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Москва метроси йўловчилари энг кўп Ўзбекистон, Арманистон, Қирғизистон, Беларус ва Словенияга қўнғироқ қилишади. Бу ҳақда РИА Новости МТС компанияси тақдим этган тадқиқот маълумотларига асосан хабар қилди.
Россия банклари МДҲ давлатларига телефон рақами бўйича пул ўтказишни бошлайди
Тадқиқот натижаларига кўра, халқаро роуминг қўнғироқларининг қарийб 90 фоизи бу давлатларга тўғри келади.
“Метро фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган халқаро роуминг қўнғироқларининг қарийб 90 фоизи Ўзбекистон, Арманистон, Қирғизистон, Беларус ва Словенияга тўғри келади. МТС абонентлари метродан Болгария, Греция, Италия, Туркия ва Кипрга қўнғироқ қилишади. Москва метрополитен йўловчилари Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва АҚШга деярли қўнғироқ қилишмади", - дейилган хабарда.
Таҳлилларга кўра, Россияда телефон қўнғироқларининг ўртача давомийлиги 1,5 дақиқа, хориждаги қўнғироқлар эса қисқароқ - ўртача 35 сония. Статистика маълумотларида учта алоҳида ҳолат мавжуд - Австрия ва Арманистонга қўнғироқларнинг давомийлиги ўртача беш дақиқа, йўловчилар эса Италия билан ўртача 10 дақиқагача гаплашди.