Месси – етти карра “Олтин тўп” соҳиби

France Football нашри 2021 йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган "Олтин тўп" соҳибини маълум қилди.
Sputnik
1 / 10

"ПСЖ" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

2 / 10

"Олтин тўп" топширилиши маросимига Месси рафиқаси ва уч ўғли билан келди.

3 / 10

2021 йилда Месси "Барселона" билан Испания кубогини қўлга киритди. 2020/21 йил мавсумини 30 та гол билан ЛаЛиганинг энг яхши тўпурари сифатида якунлади. Аргентина терма жамоаси билан эса илк бор Америка Кубогида ғалаба қозонди.

4 / 10

Алексия Путелияс ("Барселона") йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлди.

5 / 10

Маросим бошловчилари - Диде Дрогба ва Сэнди Хериберт.

6 / 10

Педри ("Барселона") йилнинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилди.

7 / 10

Мессига "Олтин" тўпни унинг собиқ жамоадоши уругвайлик футболчи Луис Суарес топширди.

8 / 10

Италиялик Жанлуижи Доннарумма ("ПСЖ") — йилнинг энг яхши дарвозабони унвонига лойиқ кўрилди.

9 / 10

"Бавария" ҳужумчиси польшалик Роберт Левандовски эса йилнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди.

10 / 10

Месси бунга қадар 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019 йилларда “Олтин тўпга” эга чиққан.

“Олтин тўп—2021” совринга даъвогарлик қилган футболчилар кучли ўнлиги қуйича бўлди: Лионель Месси (Аргентина, "ПСЖ"); Роберт Левандовски (Польша, "Бавария"); Жоржиньо (Италия, "Челси"); Карим Бензема (Франция, "Реал"); Нголо Канте (Франция, "Челси"); Криштиану Роналду (Португалия, "Манчестер Юнайтед"); Муҳаммад Салоҳ (Миср, "Ливерпуль"); Кевин де Брюйне (Бельгия, "Манчестер Сити"); Килиан Мбаппе (Франция, "ПСЖ"); Жанлуижи Доннарумма (Италия, "ПСЖ").