Ўзбекистон ва ЕОИИ

Арипов ва Мишустин Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Икки мамлакат бош вазирлари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ҳам муҳокама қилишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, саноат кооперацияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилишган.
Михаил Мишустин в Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратган.
Аввалроқ Абдулла Арипов Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий кенгаши давлатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилган эди. Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги пандемияга қарамай жадал ривожланмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон билан ҳамкорлик ЕОИИ учун стратегик аҳамиятга эга - Малкина
2020 йил декабрда Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи давлат мақоми берилди. Шундан сўнг республика ЕОИИнинг барча очиқ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2021 йил апрель ойида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзолади. Шуҳрат Шукуров республиканинг Иттифоқидаги вакили этиб тайинланди.