Tashkent city паркида янги йил арчаси чироқларини ёқди – видео

Tashkent city паркида катта янги йил арчаси ўрнатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Tashkent city паркида катта янги йил арчаси ўрнатилди. Маъмурият тегишли видео ва суратни Instagram сторисда эълон қилди.
Арча ранг-баранг шарлар ва гирлянда билан безатилган.
Арчанинг баландлиги неча метрга етиши ҳақида маълумот берилмаган.
Янги йил арчаси 2019 йилда илк бор Tashkent city паркида ўрнатилганди.
Ўзбекистон Ўтган йили ўрнатилган бош арчаси МДҲ давлатлари орасида энг баланд арчалар учталигидан жой олди.