ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу нохуш ҳодиса туфайли жабрланганларнинг саломатлигини жиддий назоратга олди.
Ёнғин натижасида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 18 нафар фуқаро дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди. Айни пайтда барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан жабрланган шахсларнинг барчаси эркак киши бўлиб, уларнинг 10 нафари реанимация бўлимида даво муложаларини олмоқда.