ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир якунланди.
Мусобақа финалида ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова финалда россиялик Полина Кудерметовага қарши кортга чиқди.
2 соат 29 дақиқа давом этган ўйинда Нигина 5:7, 6:3, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берди ва мусобақанинг вице-чемпионига айланди.