Ўзбекистон автомобиль савдо-сотиғида асосан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилмоқда

Ўзбекистон автомобиль экспорти ва импортида асосан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилаётгани маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон автомобиль экспорти ва импортида асосан Қозоғистон ва Хитой билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундан Давлат статистика қўмитаси рақамлари далолат бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни асосан Қозоғистонга (26 776та) экспорт қилган.
Ўзбек автомобилларини сотиб олаётган асосий давлатлар учлигига Украина (568 та) ва Россия (400 та) якун ясаган. Бундан ташқари, Озарбайжонга (141 та), Афғонистонга (128 та), Тожикистонга (72 та) ва Қирғизистонга (30 та) сотилган.
Ўзбекистон ушбу давр мобайнида энг кўп автомобилни Хитойдан (6 307 та) импорт қилган. Корея (5 112 та) ва Россия (3 718 та) ундан кейинги ўринларда.
Қозоғистондан эса 3 487 та автомобиль харид қилинган. Бундан ташқари, машиналар Польшадан (1 204 та), АҚШдан (453 та) Литвада (427 та), Таиланддан (250 та), Германиядан (99 та), Япониядан (77 та) ва Туркиядан (25 та) келтирилган.
Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида энг кўп “Cobalt” (52 454 та) ишлаб чиқарилган. “Damas” - 45 644 та, “Lacetti-Gentra” эса 37 557 та ишлаб чиқарилган.