Олимлар коронавирусни икки сонияда йўқ қилиш усулини топишди

Исроиллик мутахассислар радиотўлқинларнинг 1 – 10 мм диапазонда ковидга таъсирини ўрганишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Миллиметрли тўлқинлар коронавирусни икки сонияда йўқ қилиши мумкин. Исроиллик олимлар тадқиқотлари натижалари “Environmental Chemistry Letters” журналида чоп қилинган, дея ёзади “Jerusalem Post”.
Олимлар радиотўлқинларнинг 1 – 10 мм диапазонда COVID-19га таъсирини ўрганишган. Улар тажриба йўли билан радиация вирусни икки сония ичида йўқ қилишини аниқлашган.
Бундай усул тиббиётда, жумладан, онкологик касалликларни даволаш учун кенг қўлланилади.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, миллиметрли тўлқинлар вирусни ҳарорат кўтарилганда ўлдиради. Уларни асбоб-ускуналарда ва бошқа техникада қўллаш мумкин.
Аммо мутахассислар бу усулдан инсон организмидаги коронавирусга қарши фойдаланиш мумкинлигига шубҳа билан қарашмоқда.
“Эбола каби хавфли”: Африкада аниқланган ковиднинг янги штамми “Омикрон” деб номланди