ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Жанубий африкалик шифокор Анжелик Кутзе коронавируснинг омикрон штамми белгиларини сабаб ўтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда унинг ЖАР пойтахти Преториядаги COVID-19 билан касалланган беморлари орасида қаттиқ чарчоқдан шикоят қилаётган ёшлар пайдо бўлган. Улардан ҳеч бири таъм ёки ҳиднинг йўқолиши ёки ўзгаришидан шикоят қилишмаган. Шунингдек, Кутзе томир уриши тезлашган ва иситмаси юқори бўлган олти ёшли билан боғлиқ ҳолатни ёдга олган.
“Уларнинг белгилари мен илгари дуч келганлардан ғоят фарқ қиларди, енгил шаклда намоён бўларди”, - деди шифокор “The Telegraph” нашри билан суҳбатда.
Кутзе ўнлаб шунга ўхшаш аломатлари бўлган беморларни қабул қилгани ва уларда ковид тасдиқланганини айтган. Уларнинг деярли бари соғлом эркаклар бўлган. Ярми эмланмаган бўлган.
У 18 ноябрь куни ўзининг оила аъзоларининг тўрт нафарида кузатилган коронавирус учун хос бўлмаган аломатларга эътибор қаратган. Уларнинг ковидга топширган тести мусбат чиққан, шу билан бирга улар ўзларини жуда ҳорғин ҳис қилишган.
Шундан кейин Кутзе биринчилардан бўлиб ЖАР ҳукуматини мамлакатда янги штамм тарқалаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
У эмланмаган кекса одамларда омикрон штамми касалликнинг оғир шаклига олиб келишидан ҳавотирда, айниқса, сурункали касалликлар (қандли диабет ва юрак етишмовчилиги) мавжуд бўлганда.