"Қора Жентрадаги эркатойлар": ҳайдовчига чора кўрилди, йўловчи шахсига аниқлик киритиляпти

Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқда "Қора Жентра миниб олган отасининг эркатойлари" сарлавҳаси остидаги видео тарқалди. ИИБ ЙҲХБ хабарига асосан.
Хавфли манёвр: “Малибу” ҳайдовчисига чора кўрилди - видео
Видеода "Lacetti" русумли, 10 S605VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги, йўловчи автомобилнинг люк қисмидан тана қисмларини чиқариб олганлиги акс этган.
Видео юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилганда, 2004 йилда туғилган А.О. мазкур автомобилни меъёрий ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳозирда йўловчининг шахсига аниқлик киритилмоқда.