Ўзбекистонда коронавируснинг 4та штамми аниқланди

Ўзбекистонда коронавируснинг тўртта штамми аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19нинг 4та штамми аниқланди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, бу йилнинг боши ва I-чорагида коронавируснинг алфа штамми тарқалиши кузатилган бўлса, йил II ярмида эса дельта штамми кенг тарқалди.
“Эбола каби хавфли”: Африкада аниқланган ковиднинг янги штамми “Омикрон” деб номланди
"Ҳозирга келиб эса илгари қайд этилмаган янги мутациялар аниқланмоқда, бу босқичда маълумотлар умумлаштирилади ва уларнинг биоинформатик таҳлили, шунингдек, тадқиқот натижалари нашрга тайёрланади", — дейилган хабарда.
Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари профессор Алишер Абдуллаевга кўра, республикада COVID-19нинг тўртта штамми мавжуд.
Уларнинг биттаси "асл" Ухань штаммига яқин, у коронавирусга чалинганларнинг тахминан 1 фоизида аниқланди. 20А штамми эса 7 ҳолатда кузатилмоқда. Шунингдек, яна бир тури "британча" штамм бўлиб, у эса тахминан 10 фоизда қайд этилган.
Беморларнинг 82 %дан ортиғи — дельта "ҳиндча" штамми билан зарарланди.