Ўзбекистонлик ёш шорт-трекчи халқаро мусобақада иккита олтин медални қўлга киритди

Ярославль шаҳридаги шорт-трек бўйича халқаро мусобақада Алимардон Маҳмудов иккита олтин медалга сазовор бўлди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. 22-24 ноябрь кунлари Россиянинг Ярославль шаҳрида шорт-трек бўйича “Ёш югурувчи” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда ўзбекистонлик спортчи Алимардон Маҳмудов 2 йўналишда муваффақият қозонди.
Маҳмудов дастлаб 333 метр масофага кечган баҳсда барча рақибларини ортда қолдирган. Шундан сўнг у 500 метрга кечган йўналишда ҳам тенгсиз бўлган.
Конькобежец Алимардон Махмудов завоевал две золотые медали на международном турнире
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алимардон Маҳмудов Москва вилоятида бўлиб ўтган шорт-трек бўйича болалар ўртасидаги халқаро турнирда учта олтин медалга эга чиққани хабар қилинган эди.