ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Мажбурий ижро бюроси (МИБ) 3 минг 264 нафар қарздорни қидириб топиш чорасини кўрмоқда.
Бюро ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг АОКАдаги брифингда маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли 7800 дан зиёд жисмоний шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, шундан 4500 нафардан ортиғи топилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.
Ҳозирда 3264 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 2149 нафари республика ҳудудида яшириниб юргани, 1115 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетгани аниқланган.
Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан жами 30,7 млрд сўм, шу жумладан 22,8 млрд сўм алимент пуллари ундирилиб, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминот олишлари таъминланган.