ЖССТ коронавируснинг янги штамми туфайли фавқулодда мажлис чақирди

Исроил ва Буюк Британия вируснинг янги штамми туфайли Жанубий Африка ва Ботсванадан парвозларни қабул қилишни тўхтатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жума куни Жанубий Африкада топилган коронавируснинг янги штамми борасида фавқулодда мажлис чақирди. Бу ҳақида ташкилот вакили Мария Ван Керкхове маълум қилди.
COVID-19нинг ЖАР, Ботсвана ва Гонконгда аниқланган янги B.1.1.529. штамми ўнлаб мутацияларга эга бўлиб, уларнинг айримлари мавжуд вакциналарга нисбатан иммунитетга эга эканлигиги аниқланган.
"Биз ҳозирча янги штамм ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Ҳозирча унинг 100дан кам генетик кетма-кетлиги аниқланган холос. Лекин биз аниқ биламизки ушбу вируснинг мутациялари жуда кўп", - деди Ван Керкхове.
ЖССТ вакили хабар қилишига кўра, экспертлар гуруҳи вируснинг ушбу эволюциясини ўрганиб чиқади ва у қандай хавфлар келтириб чиқариши мумкинлигини аниқлайди. Агар аниқланган натижалар бирор хатар уйғотган тақдирда уни грек алифбосининг ҳарфи билан аташади.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Исроил ва Буюк Британия вируснинг янги штамми туфайли Жанубий Африка ва Ботсванадан парвозларни қабул қилишни тўхтатганини маълум қилган эди.
Маълумот учун, бугунги кунда бутун дунёда зараланган кишилар сони 258 миллиондан ошиб кетди. Улардан 5 миллионидан ортиғи вафот этди. Бугунги кунда пандемия билан боғлиқ энг оғир вазият АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британияда. Россия ушбу рўйхатда бешинчи ўринда.
Японияда дельта-штамм ўз-ўзидан йўқолди. Олимлар бунинг сирини ўрганмоқда