ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлиги биносини ўраб турган панжара тўсиқлари олиб ташланди, деб хабар қилди муассаса матбуот хизмати.
Панжаралар очилиши натижасида вилоят ҳокимлиги атрофида Нурафшон шаҳри аҳолисининг дам олиш ва кўнгилочар маскан яратиш учун имкон пайдо бўлди.
Хусусан, “Амфитеатр” биносини қайта таъмирлаш ва унинг атрофида кўнгилочар маскан ташкил этишга қарар қилинди.
Шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ ташкил этиш мақсадида панжаралар олиб ташланиб, ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилади.
Маълумот учун, мазкур лойиҳанинг ишга тушиш вақти 2022 йилга мўлжалланган. Боғ ва “Амфитеатр” биноси тўлиқ фойдаланишга топширилгач 150 та иш ўрни яратилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ноябрь ойининг бишида Ўзбекистон дарахт экиш учун долзарб 40 кунлик эълон қилган эди. Ушбу ташаббус доирасида республиканинг турли ҳудудларидан миллионлаб туп кўчатлар экилиб, яшил ҳудудлар яратилмоқда.