ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзга сайёрлардан организмлар тасодифан космик кемалар билан бирга Ерга олиб келиниб, зарар етказиши мумкин. Live Science илмий журнали маълум қилишича, бундай баёнот билан австралиялик олимлар чиқишди.
Космик тадқиқотларга талаб ортиб бориши билан Ерда бошқа сайёрлардан организмларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.
"Дунёмиздан ташқарида ҳаётни излаш - бу узоқ бўлмаган келажакда улкан кашфиётларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаяжонли фаолият. Бироқ, космик миссиялар сонининг кўпайиши, жумладан, бошқа сайёралардан Ерга намуналарни олиб келиш учун мўлжалланган миссиялар кўпайиши кутилмоқда, ҳар иккила йўналишда биологик касалликлар юқтириш хавфини камайтириш жуда муҳим", - деди мақола муаллифларидан бири, Монреалдаги Макгилл университети биология профессори Энтони Риккарди.
Бошқа томондан, олимларнинг фикрига кўра, сайёралараро зарарланиш хавфи жуда паст - коинотнинг оғир шароитлари организмларнинг тирик қолишини қийинлаштиради. Бироқ, улар космик тадқиқотчилари эҳтиёт бўлишлари керак, деб ҳисоблашади.
“Одамлар бутун дунё бўйлаб экотизимларга аллақачон зарар етказган, организмлар ҳеч қачон табиий равишда кириб бўлмайдиган янги муҳитга кириб боришга имкон беришган”, дейилган мақолада.
Риккардининг сўзларига кўра, йирик космик агентликлар биологик зарарланиш потенциал хавфларини узоқ вақтдан бери тан олишган, сайёраларни ҳимоя қилиш сиёсати эса 1960 йиллардан бери амалга оширилмоқда.
"Бироқ, космик тадқиқотларнинг янги даври мисли кўрилмаган хавф-хатарларни келтириб чиқаради, чунки ҳаёт бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни ўрганишга қаратилган", - деди Риккарди.
Гап SpaceX каби космик тадқиқотлар билан шуғулланадиган хусусий компаниялар ҳақида кетмоқда.