Фарғонадаги боғчадан жасад топилди

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро ис газидан заҳарланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги боғча биносидан бир нафар фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг қарорида маълумот берилган.
Туман ИИВ хабарига кўра, жасад 20 ноябрь куни соат 07:00 ларда туманидаги Қўрғонча маҳалласидаги 27-мактабгача таълим ташкилотидан топилган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро ис газидан заҳарланган.
Туман ҳокимининг тегишли қарори билан содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодисани ўрганиш юзасидан комиссия тузилган. Зарурат туғилган тақдирда бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун экспертлар ёки қўшимча мутахассислар жалб этилади.
Нукусда талаба ис газидан заҳарланиб, вафот этди