ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Турли штаммларнинг йўқлиги ва мамлакатнинг алоҳида жойлашгани Японияда коронавируснинг дельта-штаммининг ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига олиб келди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Россия Фанлар академиясининг геномика ва тиббий-генетик илмиф маркази лабораторияси ходими, биология профессори Анча Баранова хабар қилди.
Мутахассис айтишига кўра, Япония ҳудудига коронавируснинг дельта штаммининг битта мутацияси етиб келган ва унинг таркибида бўлган ва унинг мутацияларини тўғрилаш учун жавобгар бўлган nsp14 оқсили кейинчалик “бузилган”. Бунинг оқибатида вирус кўп мраотаба нотўғри мутацияга учраган ва ўз-ўзидан йўқолиб кетган.
Дельта-штаммнинг Японияда тўлиқ йўқолиб кетишига мамлакатнинг Европа ва бошқа ҳудудлардан алоҳида жойлашгани ва асосийси аҳолининг эпидемик чекловларга тартибли муносабати сабаб бўлган.
Шу билан бирга, мутахассис хулосасига кўра, “дельта штамм”нинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши оқибатида коронавируснинг ундан ҳам хавфлироқ бўлган штаммлари тарқалишига олиб келиш хавфи бор.
“Вируснинг ундан ҳам зарарлироқ штаммлари бор, улар антитаначалардан қочиши ҳам мумкин. Агар дельтағштамм ўз-ўзидан йўқолиб кетса унинг ўрнига бошқа, янада хавфлироқ штаммлари келиши мумкин. Бунинг оқибати ундан ҳам ёмон бўлиши мумкин”, - деди Баранова.
Бироз олдин, Ниигата университетининг профессори Ицуро Иноуэ Японияда айланиб юрган коронавируснинг дельта-штамми ўзининг бир генида ҳаддан ортиқ мутациялар жамлаши оқибатида “ўзини ўзи тўғрилаш” хусусиятини йўқотган ва ўз ўзидан йўқ бўлиб кетганини маълум қилган эди.
Олим айтишига қараганда дельта штамм Японияда пайдо бўлган вақтида дастлаб унда жуда кўп мутациялар пайдо бўлган, лекин кейин бу жараён тўхтаган. Ўзгаришларнинг аксарияти вирус nsp14 оқсили генининг A394V бўлинмасида пайдо бўлган. Вирус ўз генидаги дефектларни тузатишга уриниш жараёнида кўпайиш хусусиятини йўқотган.
Дарҳақиқат, статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, Японияда 2021 йилнинг 20 августида касалланишнинг янги ҳолатлари рекорд даражада аниқланаётган эди – кунига 25 975 киши. Лекин орадан 3 ой ўтиб, ушбу кўрсатгич мисли кўрилмаган даражада пасайди – кунига 45 киши.