ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Кўп томонли ривожланиш банклари (халқаро банклар) Ўзбекистон энерегетика тизимига $4,7 млрд. сармоя киритди. Бу Марказий Осиё бўйича энг юқори кўрсатгич. Евроосиё ривожланиш банки ҳисоботига кўра, КТРБларнинг 46,3% инвестициялари ҳудуднинг сув-энергетика мажмуасига (СЭМ) тўғри келмоқда.
ЕОТБ таҳлилчилари Марказий Осиёнинг беш республикаси - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда сув энергетика тизимининг ҳолатини таҳлил қилиб чиқишди. Таҳлиллар натижаларига кўра, соҳани ривожлантириш бўйича банк ўз тавсияларини берди. Батафсил Sputnikмақоласида танишинг.
Энергетик инқироз сабаблари
Мутахассислар фикрига кўра, ҳудуднинг сув-энергетика тизимидаги муаммоларнинг асосий сабаби – унинг бошидан ягона тизим сифатида қурилгани ва шундай ишлагани. Ҳудуд ичида электр энергиясини ўзаро тўлдириш ва тақсимлаш механизми ишлаган.
Лекин СССР тарқалиб кетганидан сўнг ягона энергетика тизим йўқолди. Натижада электр энергияси ишлаб чиқаувчи давлатлар қиш вақтида сув омборларидан кўпроқ сув чиқара бошлади. Шундай йўл билан улар электр энергиясига ўсиб бораётган талабни қондиришга уринган.
Бунинг оқибатида эса ҳатто ёғингарчилик кўп бўлган йилларда ҳам сув омборларида сув танқислиги юзага кела бошлади. Аҳоли сони ошиши ва саноат ривожланиши оқибатида энерготизимларда авария ҳолатлари кўпайди.
Ягона энергетика мажмуасининг бузилишги молиявий йўқотишларга ҳам олиб келди. ЕОТБ баҳолашига кўра ҳудуд ҳар йили 4,5 млрд. $ зарар кўрмоқда ёки даромадини йўқотмоқда.
Мустақиллик йилларида ҳудуд давлатлари ўзларининг электр ишлаб чиқарувчи корхоналарини фаол қуришни ёки замонавийлаштиришни бошлади.
“Сўнгги йигирма йил ичида энергетика тизимлари ўзини ўзи таъминлашга қаратилган мақсадга деярли эришилган. Натижада Марказий Осиё давлатларнинг қўшма энергетика қувватлари 42,2 ГВтдан (1992) 53,8 ГВтгача (2020) ошди”, - дейилган ҳисоботда.
Сув энергетика тизимига сармоялар
Барча давлатларда энергетика сектори билан боғлиқ миллий дастурлар ривожланмоқда. Уларда асосий ролда давлат иштирок этмоқда.
ЕОТБ маълумотларига кўра, сув-энергетика тизимига энг кўп сармоя киритган давлат бу Қозоғистон ($2,783 млрд. ёки ЯИМнинг 1,6%) ва Ўзбекистон ($1,377 млрд ёки ЯИМнинг 2,4%). Тожикистон СЭМга $507 млн, Қирғизистон эса – $89 млн. сармоя киритган.
Марказий Осиёда сув энергетика тизими хусусий инвесторлар орасида оммавий эмас. Шу сабабли кўп томонлама молия ташкилотлари муҳим сармоя манбаи бўлиб қолмоқда. Маслалан Жаҳон банки, ОТБ ва ЕОТБ. Халқаро банклар сармоялари сони бўйича етакчи – Ўзбекистон. Барча сармояларнинг 46,3% ёким $4,7 млрд. унинг ҳисобига тўғри келмоқда.
Айни дамда ҳудудда умумий қиймати $10,2 млрд. бўлган 104 лойиҳа амалга оширилмқда.
ЕОТБ прогнозига кўра, энергетика соҳасида режалаштирилган барча лойиҳалар амалга ошса, яқин ўн йилликда электро энергия дефицити содир бўлмайди.
Прогнозлар
Яқин йилларда СЭМнинг асосий муаммоси сув манбааларининг танқислиги билан боғлиқ бўлади. Ҳудуддаги ҳар бир давлат томонидан сув истеъмоли 1960 йиллардан буён ошиб бормоқда. Бунга сабаб аҳоли сони, саноат ва қишлоқ хўжалигининг ўсиши. Шу сабабли Марказий Осиё давлатлари учун айни дамда чегаралар орқали оқиб ўтаётган сув манбааларидан фойдаланиш бўйича келишиб олиш жуда муҳим.
ЕОТБ таҳлилчилари сув сиёсати ҳудудда иқтисодий интеграциянинг амал қилувчи факторига айланиши мумкинлигини хабар қилишмоқда. Давлатларнинг ўзаро савдо-иқтисодий алоқалари мустаҳкамланиши чегаралар орқали ўтган сув манбааларидан фойдаланиш муаммосини ҳал қилиши керак.
Марказий Осиё давлатлари ҳудудий электр энергияси бозорини ташкил қилишда замонавий ёндашувларни топишлари керак. Бундай ёндашувлар сув ва электрга бўлган эҳтиёжларни энг экологик ва экономик услублар билан қондириши керак. Бунинг учун эса электр энергияси тарифларига нарх қўйишда умумий ёндашув ҳамда рақамлаштиришни ривожлантиришў керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон энергетика соҳасини замонавийлаштириш томон йўналиш олган. Хусусан 2025 йилда Республикада умумий қуввати 7331 МВт қўшимча 18та электр станция ишга туширилади. Биринчи қуёш электр станцияси Навоий вилоятида аллақачон ишга тушган. Тақсимловчи электр станциялар ҳам замонавийлаштирилади ва янгиллари қурилади.
Келгуси йилда ҳудудда биринчи атом электр станцияси учун икки энергоблок қурилиши бошланади. Россия томонидан лойиҳада “Росатом” давлат корпорацияси иштирок этади.