Тошкент вилоятида ГЭС қурилиши учун Пском дарёси канали тўсиб қўйилди - видео

Тошкент вилоятида ГЭС қурилиши учун Пском дарёси канали тўсиб қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкент вилоятида ГЭС қурилиши учун Пском дарёси канали тўсиб қўйилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Пойтахтдан 120 км узоқликда барпо этилаётган ГЭС Ўзбекистондаги йирик иншоотлардан бирига, Чорвоқ ГЭСдан кейинги иккинчи объектга айланади.
Для строительства ГЭС в Ташкентской области перекрыли русло реки Пскем
Пском ГЭСининг қуввати 400 МВт бўлади, йилига 950 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унинг тўғони мамлакатдаги энг баланд - 195 метр бўлади.
Для строительства ГЭС в Ташкентской области перекрыли русло реки Пскем
Лойиҳага 788 млн $ сарфлаш режалаштирган. ВЭБ.РФ қурилиш учун 75 млн $ кредит ажратди.
Для строительства ГЭС в Ташкентской области перекрыли русло реки Пскем
Ўзбекистонлик мутахассислар россиялик ҳамкасблари билан биргаликда дастлабки геология ишларини олиб боришди. ГЭС 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Для строительства ГЭС в Ташкентской области перекрыли русло реки Пскем