ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин туман уй-жой коммунал хизматлари муассасаларида мигрантлар сонини қисқартиришга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Москванинг йирик шаҳар коммунал корхоналарида аллақачон мигрантлар деярли йўқ.
“Улар (мигрантлар – таҳр) кўп кўча супуриш, қора ва кам ҳақ тўланадиган уй-жой давлат бюджет муассасалари даражасида қолишган. Лекин у ерда ҳам, менимча, биз илгари силжийдиган захира бор”, - деди Собянин РИА Новостига берган интервьюсида.
Аввалроқ Сергей Собянин Москвада реновация дастури бўйича қурилишларда мигрантлар сони кам бўлиши кераклигини маълум қилганди. Бундан ташқари, у Москва қурилишларида шаҳар давлат буюртмаси доирасида мигрантлар сони икки баравар камайганини билдирганди.