ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов фуқаролар учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш йўлларини топишга чақирди.
Яқинда ушбу лавозимга тайинланган Шерматов бу таклифни Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказига ташрифи давомида маълум қилди.
“IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур”, - деди Шерзод Шерматов.
Вазир марказ фаолияти билан танишиб, ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳаларни кўриб чиқди. Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.