Россиялик блогерлар мигрантга янги Kia Rio совға қилишди – видео

Россиялик блогерлар такси ҳайдовчисига янги автомобил совға қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россиялик блогерлар қирғизистонлик такси ҳайдовчисига янги автомобил совға қилишди.
Гусейн Гасанов ва Арутюн Назарян эксперимент ўтказишди – улар таксини тўхтатиб, “бу зудлик билан манзилга бориш керак, лекин ҳамённи унутиб қўйишди” деб, ҳайдовчи текинга олиб кета оладими, деб сўрашди.
“Ким биринчи бўлиб рози бўлса, ўша янги машина олади”, – деди Гасанов эксперимент бошида.
Бир неча марта рад жавобидан кейин улар қирғизистонлик ҳайдовчига дуч келишди - у йигитларни текинга олиб боришга рози бўлди. Унга янги Kia Rio совға қилишди. Такси ҳайдовчиси дарҳол уйига видеоалоқа орқали қўнғироқ қилди ва уларга янгиликни айтганда кўз ёшларини тийиб тура олмади.