ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россиядан биринчи “Агроэкспресс” поезди "Тошкент-Марказий” вокзалига етиб келди, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасида логистика коридорларини ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида амалга оширилган.
“Цна” (Тамбов, Россия) юк станциясидан Қозоғистон орқали транзит ҳолда музлаткичли контейнерларда юклар олиб келинди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ логистика ва халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Рустам Мухамедовнинг сўзларига кўра, агросаноат комплексининг пилот контейнер партияси чегарадан ўтиш ва божхона брокерларини синовдан ўтказиш имконини берди.
Бундан ташқари, йўлда юк хавфсизлигини, кейинги маршрут учун нуқсонларни бартараф этиш мақсадида таҳлил қилиш имконини берди, деб қўшимча қилди эксперт.
“Агроэкспресс” - Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро ташқи савдони ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошиши ва мамлакатлар ўртасидаги юк айланмаси кўпайтириш кўзда тутилган.
Шу поезд ноябр ойи охирида Ўзбекистондан мева билан Россияга қайтиши керак.