ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши 10 декабр куни ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистонга мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Марат Сиздиқов маълум қилди.
Эпидемиологик вазият туфайли йиғилиш онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.
Саммитда раислик – Олмаотада.
ЕОИИ олий кенгашининг аввалги йиғилиши 14 октябр куни бўлиб ўтганди. Унда ЕОИИга аъзо давлатлар президентлари – Қозоғистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон, шунингдек, Арманистон бош вазири иштирок этди. Шунингдек, йиғилишда кузатувчи - давлатлар – Куба ва Ўзбекистон президентлари қатнашди.
ЕОИИ саммитида – иттифоқ доирасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.