ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россияда COVID-19га қарши 12-17 ёшли ўсмирлар учун мўлжалланган "Спутник-М" вакцинаси рўйҳатдан ўтказилди. Бу ҳақида гамалея номидаги Эпидемиология илмий маркази директори ўринбосари Денис Логунов хабар қилди.
"Бугун "Спутник"дан болалар учун фойдаланишга рухрат олинди. Вакцина рўйхатдан ўтказилди", - деди Логунов брифингда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг ўрталарида Гамалея номидаги ИТМ директори Александр Гинцбург РИА Новостига болалар учун ишлаб чиқарилаётган вакцина "Спутник М", деб номланиши мумкинлигини хабар қилган эди. Вакцина номидаги "М" ҳарфи "для маленьких", маъносини англатишини хабар қилган эди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Алексей Кузнецов айтишига кўра, болаларни эмлаш ихтиёрий равишда бўлади. Бунинг учун уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакилларининг рухсати талаб этилади.
Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко айтишига кўра, эмлаш COVID-19дан ҳимояланишнинг энг самарали чораси бўлиб қолаётгани ҳақида хабар қилган эди. Бугунги кунда касалхонада оғир аҳволда даволанаётганларнинг аксарияти - вакцина олмаганлар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда болаларни эмлаш аллақачон бошланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунга қадар Pfizer/BionTech вакцинаси билан эмланган болалар сони 312 мингдан ортиб кетган.