Россия ва Ўзбекистонда божхона хизмати ваколатхоналари очилади - Путин топшириқ берди

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш бўйича музокаралар олиб бориш ҳақида топшириқ берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия томонидан Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида икки давлат божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисида битимни имзолаш тўғрисида топшириқ берди.
Путин ва Мирзиёев 18та икки томонлама ҳужжат имзолади
Бу ҳақда тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
“Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни имзолаш тўғрисидаги таклифи қабул қилсин; - дейилган фармойишда.
Путин Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб бориш тўғрисида Россия Федерацияси Федерал божхона хизматига ва Россия ҳукумати номидан мазкур битимни имзолаш ҳақида топшириқ берди.