ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Қозоғистонда Қозоғистон деб исм қўйилган 24 нафар киши яшайди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Бу исмли кишилар энг кўп пойтахт ва Акмола вилоятида – 6 киши, Караганда вилоятида 4 нафар Қозоғистон истиқомат қилади. Костанайскда – 3 киши, Чимкентда – 2 киши, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистауда бир нафардан.
Ranking.kz маълумотига кўра, болаларга йирик шаҳарлар номи ҳам берилмоқда.
28 киши - Семей, 21 киши - Олмаолта, 18 киши - Туркистон, 11 киши - Тараз, 12 киши – Костанай, 10 киши – Актау, 10 киши – Нур-Султон, 3 киши - Чимкент ва биттадан - Ақтобе ва Талдикорган.