ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Археологлар Қатарнинг шимолий-шарқида жойлашган Ал-Жассасия чўлида тошларда ўйилган сирли рамзларни топишди, деб хабар берди CNN телеканали.
Форс кўрфазидаги мамлакатларда тоғларга ўйилган объектлар аниқланди. Жами 900га яқин расмлар (петроглифлар) топилган: сирли белгилар, турли хил нақшлар, шунингдек кемаларнинг тасвирлари.
Энг ғайриоддийлари – юмалоқ идиш шаклидаги чуқурликлар, улардан манкала – қадимги замонлардан бери оммалашган ўйинда ишлатилган бўлиши мумкин.
“Арабистон ярим оролида қояларга чиқилган санъат кенг тарқалган бўлса ҳам, Аль-Жассасияда ўйилган шакллар ноёб, улар бошқа бирон бир жойда топилмаган” , - дейди Қатар музейи бўлими раҳбари Фарҳод Сакал.
Энди тадқиқотчилар энг қадимги ўйинларидан биридаги расмлар маҳаллий фауна билан боғлиқлигини ўрганишмоқда.