Ўзбекистон жанговар роботи намойиш қилинди – видео

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жанговар роботи прототипини намойиш қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Мудофаа вазирлиги жанговар робот прототипини тақдим этди.
Ҳозирча унинг тактик-техник характеристикаси номаълум.
Тўрт ғилдиракли база асосидаги роботга Калашников пулемёти ўрнатилган. Масофадан бошқариш учун машина бир нечта видеокамералар билан жиҳозланган.
Чирчиқ шаҳрида яқинда очилган ҳарбий заводда роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.