ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ушбу ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.
Базага қуйидаги маълумотлар киритилади:
одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари;
жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.
Маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.
Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.