ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. “Ўзэнергоинспексия” тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан текширувлар ўтказиб бормоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида айрим “тадбиркорлик субъектлари” томонидан 9 млрд 504 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
“Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 107 минг аҳоли истеъмолчининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади. Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора курилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган”, - дейилган Энергетика вазирлиги хабарида.