Хавфли манёвр: “Малибу” ҳайдовчисига чора кўрилди - видео

Йўлда хавфли манёвр қилган “Малибу” жарима майдонига қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Malibu русумли автомобиль қатнов йўлида турли хавфли манёврлар билан бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берганлиги акс этган видеолавҳа интернетда тарқалди.
ИИВ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилишича, бу видео ўрганилди ва ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.