ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Тошкент вилояти Тошкент туманида тақиқланган “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилотнинг яширин жамоати аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари Абдуллоҳ Зуфар ва Содиқ Самарқандийнинг аудио ва видео маърузаларини тарқатишган. Шу тариқа сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган.

Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида пул тўплаб келишган. Уларнинг мақсади жангарилар сафига қўшилиш бўлган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.