Россияда мигрантларга қачондан ID-карта берилиши маълум бўлди

Россия ИИВ мамлакатга уч ойдан зиёд муддатга келаётган меҳнат мигрантлари ва хорижликларга ID-карта беришни бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Россияда 29 декабрдан меҳнат мигрантлари ва хорижликларга электрон ID-карта бериш бошланади. Тегишли фармонга Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев имзо чекди.
Ҳужжат Россияга 90 кундан зиёд муддатга келаётган барча меҳнат мигрантлари ва хорижликларга берилади. Унда албатта ID-карта эгасининг бармоқ излари ва сурати бўлади.
Электрон карталар оддий пластик карта кўринишида бўлади. Олд томонида хорижликнинг 8,5 х 5,3 м ўлчамдаги сурати жойлаштирилади. Бундан ташқари, ҳужжат индентификация рақамига эга бўлади. Ҳужжатда хорижликларнинг исм-шарифи, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси кўрсатилади.
Картанинг орқа томонида хорижликнинг қайси давлат фуқароси эканлиги, шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилади. Шунингдек, у ерда микросхема кўринишидаги маълумотларни электрон ташувчи бўлади.
Россияда мигрантларга ID-карта бериш таклиф қилинди