ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистонда 3та улгуржи тақсимловчи марказ қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султоновнинг Тошкентга хизмат сафари чоғида маълум бўлди.
Учрашувда бош вазир Абдулла Арипов, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, транспорт вазири Илҳом Махкамов, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев иштирок этди.
Музокараларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларгача ошириш белгилаб олинди. Бундан ташқари, томонлар “Марказий Осиё” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази (МЦТЭС) лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, унинг саноат йўналиши бўйича келишувга эришилди.
Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказининг максимал иқтисодий самарасига эришиш ва Шимолий-Жанубий, Ғарбий Европа – ғарбий Хитой транспорт йўлаклари билан интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Қозоғистон томони МЦТЭСнинг Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги “Олатау” трансчегара савдо маркази (ЦТТ) ва “Хоргос” (МЦПС) чегаравий ҳамкорлик халқаро марказини ўзбек-афғон чегарасидаги “Термиз” халқаро савдо маркази ва Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистон чегараларида режалаштирилган шунга ўхшаш чегара марказлари билан боғлаш таклиф қилинди”, - деб маълум қилинди Қозоғистон савдо вазирлигида.
Учрашувда вазирлар Қозоғистон инвесторлари ҳисобидан Ўзбекистонда қўшимча учта улгуржи- тақсимловчи марказини (ОРЦ) қуриш, қўшни республиканинг шимолий вилоятларида ўзбек бизнеси томонидан худди шундай марказларни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида агроэкспрессни шакллантириш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, томонлар мавсум оралиғида ички талабни барқарорлаштириш учун эрта экинларни етказиб бериш бўйича форвард шартномаларини имзолаш режалаштирилган.