ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Қурғоқчил ерда ҳосил етиштириш - осон иш эмас, Ўзбекистон агрономлари бу масалани ҳар куни ҳал қилиш тўғри келади.
Дала суғориш тизимлари нархи қиммат. Бундан ташқари, сув ресурсларидан катта миқдорда фойдаланиш табиий сув ҳавзаларида сувни камайишига олиб келади.
Тупроқнинг шамол эрозиясини ўрганиш учун экспериментал қурилма
© Личный архив Андрея Бондаровича
Олтой давлат университетининг “Катта Олтой” алтаистика ва туркология илмий-таълим маркази олимлари германиялик ва қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда қурғоқчил ерларни ишлаб беришда ресурс тежовчи технологиясини ишлаб чиқди. Муаллифларнинг фикрига кўра, бу иш экология ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади.
"Ресурсларни тежаш - замонавий жамият учун муҳим тренд. Янги технологиялар сув режимининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда суғоришсиз намликни сақлаш учун мўлжалланган. Тадқиқот учун биз Россия (Олтой ўлкаси) ва Қозоғистонда агрометеорологик станцияларни - автоматик метеорологик станцияларни жойлаштирдик. датчиклар уч хил чуқурликда ўрнатилди. Улар ҳарорат, намлик ва ўсимликлар учун тупроқ намлиги мавжудлиги каби параметрларни ўлчайди", - дейди Андрей Бондарович, Олтой давлат университетининг иқтисодий география ва картография кафедраси доценти Sputnik’га.
Метеорологик станция датчикларини ўрнатиш - Павлодар қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси
© Личный архив Андрея Бондаровича
Олимнинг сўзларига кўра, станциялар олинган маълумотларни тизимда сақлайди ва уларни онлайн трансляция қилиши мумкин, бу эса тадқиқотчиларга интерактив таҳлиллар ўтказиш ва ички сув ресурслари ўсимликлар учун етарли эканлигини аниқлаш имконини беради.
Таҳлил натижалари сувни тежаш ёки баъзи ҳолларда тупроқни минимал даражада ишлов бериш имконини беради, шунда намлик чуқурликка кириб боради ва мавсум давомида ўсимликлар бир маромда суғорилади.
“Вилоятимиз қишлоқ хўжалигида ерни парвариш қилишда суғормасдан намликни сақлаб қолишга мўлжалланган ҳар қандай технология муҳим аҳамиятга эга. Сув – бу ҳаёт, Шарқнинг тақдири эса суғориш санъатига боғлиқ, деб айтган классиклар. Ўзгарувчан иқлим шароитида бу янада муҳимроқ бўлади”, — деди Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик ва ўқув ишлари бўйича проректори Мухтор Носиров Sputnik’ га.
Экспресс 2усулда тупроқ намлигини ўлчаш
© Личный архив Андрея Бондаровича
Янги технология Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун сув ресурсларини тежашга ёрдам беради.
“Деҳқончиликнинг бундай элементлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш дастурларини ҳам такомиллаштиришга имкон беради” , – дея қўшимча қилди Мухтор Носиров.
Тадқиқот “Катта Олтойнинг турк-мўғул дунёси” лойиҳаси доирасида, “Катта Олтой” орқали амалга оширилган бўлиб, унинг мақсади - туркий халқларнинг муштарак тарихини ўрганиш асосида олимларни бирлаштириш, олтой ва славян халқлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг барча халқлари учун умумий муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топиш.
Агромониторингни амалга ошириш учун дронни учириш
© Личный архив Андрея Бондаровича
Тадқиқот натижалари ўхшаш иқлим шароитлари ва муаммолари мавжуд бўлган давлатларда қўлланилиши мумкин.