"Мисс Қирғизистон" энг гўзал маликалари аниқланди – фото

“Қирғизистон гўзали – 2021” танловининг финали бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Куни кеча Бишкекдаги банкет залларидан бирида “Қирғизистон гўзали – 2021” танловининг финали бўлиб ўтди.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, танлов биринчи марта ёпиқ форматда ўтказилди ва финалга фақат 5 нафар қиз чиқди. Улар миллий ва кечки либосларда чиқиш қилишди.
Ҳакамлар ҳайъати таркибига халқаро гўзаллик танловлари вакиллари кирди.
22 ёшли Алина Оморова “Мисс Қирғизистон – 2021” танлов ғолибаси бўлди.
Алина Оморова
У мамлакат номидан "Дунё гўзали" танловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Алина “дизайн ва архитектура” факультетининг 5-курс талабаси ва кўчмас мулк агентлигини бошқаради. Бундан ташқари, қиз хореография билан шуғулланади ва психологияни ўрганади.
18 ёшли Жамиля Жиргалбекова биринчи вице-мисс деб эълон қилинди. У Miss Grand International 2022 танловида Қирғизистон номидан қатнашиш шарафига муяссар бўлди.У турли хайрия тадбирларида фаол иштирок этимоқда ва Қизил Хоч волонтери ҳисобланади.
Жамиля Жыргалбекова
Тиббиёт институти талабаси Ширин Алайчиева иккинчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди. У Miss Intercontinental 2022 танловида республика шарафини ҳимоя қилади.
Ширин Алайчиева
Учинчи вице-мисс унвони эса 18 ёшли Салима Асанбековага насиб этди. У “Miss International 2021” танловига боради. Салима - ши иккинчи курс талабаси (банк иши). .
Салима Асанбекова
Яна бир вице-мисс 17 ёшли Азиза Бахитбекова бўлди. У хореография билан шуғулланади. Балоғат ёшига этганида, Азиза Miss Multinational 2022 танловига боради.
Азиза Бакытбекова