Марадонанинг жасади юраксиз дафн қилинган экан - сабаб

Афсонавий футболчи Диего Марадонанинг жасади юраксиз дафн қилинган экан - ОАВ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Афсонавий футболчи, 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган Диего Марадонанинг жасади юраксиз дафн қилинган экан, бу ҳақда журналист Нельсон Кастро ўз китобида ёзди. РИА Новости.
Марадона сурати туширилган пул чиқарилиши мумкин - фото
"Бир гуруҳ (фанатлар) юракни қабрдан қазиб олишни режалаштирган эди. Одамлар бу режа ҳақида билиб олишди, бу содир бўлмади, юрак Марадонанинг жасаддан олиб ташланди. Бу тадқиқот учун ҳам қилинди, чунки юрак ўлим сабабини аниқлашда жуда муҳим эди" - Кастро сўзларини келтиради Marca нашри.
"Марадонанинг юраги ярим килограмм оғирликда эди, бу жуда катта эди. Одатда юрак вазни 300 грамм, гарчи спортчининг юраги катта бўлса-да, у бошқа нарса туфайли катталашиб кетган. Бу юрак етишмовчилиги туфайли" - қўшимча қилди Кастро.
Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этди.
Марадонанинг ўлимини текшириш учун тузилган тиббий эксперт комиссиясига кўра,футболчининг соғлиғига масъул бўлган шифокорлар уни етарли даражада даволамаган. Бундан ташқари, шифокорлар футболчи ўлимининг аниқ вақтини аниқладилар - реанимация қилинаётган пайтида у аллақачон бир неча соатдан бери ўлган экан.