Ушбу йилнинг баҳорида бўлган воқеалар яна қайтарилмоқда. АҚШ қайтадан Россиянинг Украинага бостириб кириш мавзусини кўтармоқда. Фақат бу сафар қўрқув янада кучлироқ сингдирилмоқда, “бўлажак воқеалар” ҳатто турли икр-чикирларигача батафсил ҳикоя қилиб берилмоқда: Вашингтон “Россия ҳужумини” декабрда, Шарқий Европада ерлар музлаб қолганидан сўнг, танклар ботиб қолмайдиган бўлганидан сўнг бошланишидан хавотирда” эканини айтмоқда.
Бу гаплар немис ОАВида келтирилган, лекин АҚШнинг ўзида “ҳужумгача жуда кам вақт қолди” “Путинни ушлаб туриш учун дипломатик саъй-ҳаракатлардан кўра кўпроқ ишлар қилиниши кераклиги” ҳақида гапирилмоқда. Ушбу “саъй-ҳаракатлар доирасида айрим Европа раҳбарлари ҳатто Путин билан шахсан мулоқотда бўлишган”. Қандай, даҳшат Путин Украинага қарши қишги уруш кампаниясини бошламоқда, европаликлар эса уни тўхтатишга кўндиришмоқчи.
Европаликларни тезроқ огоҳлантириш керак
“Америка Миллий разведкаси раҳбари Эврил Хайнс ушбу ҳафтада Брюсселга ташриф буюрди. Унинг вазифаси Россиянинг Украина ишларига аралашиши ҳақидаги америка ихтиёридаги разведка маълумотларини НАТО элчиаларига тарқатиш”, - деб ёзмоқда The New York Times.
“Россия Украина чегаралари яқинида туплаган қўшинларидан қандай мақсадда фойдаланишни ҳал қилмаган бўлса-да, АҚШ буни жиддий хавф деб ҳисоблайди”, - деб қўшимча қилади нашр.
Ахир бу ғирт бемаънилик-ку? Россиянинг Украинага ҳужум қилишга ким ишонади? Ғарб ОАВлари бу ҳақида саккиз йиллдан бери гапираётган бўлса-да, бу шунчаки пропагандадан нарига ўтмаган эди. Аслида унинг мақсади, бир томондан Украинани НАТОга аъзо қилиш учун замин тайёрлаш, иккинчи томондан эса Россия – Европа муносабатларнинг ривожланишини чеклаш эди.
Ҳозир бўлса, АҚШ шунча йилдан бери Европани қўрқитиш учун айтиб келган чўпчагига ўзи ишонгандек. Наҳотки шундай бўлса?
Эҳтимол. Балким бунинг учун Россия томонидан ҳам бирор сабаб бўлгандир? Балим уларни Путиннинг ушбу сўзлари чўчитиб юборган? “Бизнинг НАТОга йўллаётган огоҳлантиришларимиз натижа бермоқда: уларда муайян “безовталик” сезилмоқда. Бизга ушбу “безовталик” имкон қадар узоқроқ сақланиб қолгани маъқул”, - деган эди Россия президенти бироз олдин.
Биринчидан, рус ҳужуми ҳақидаги тутқаноқ, президент чиқишидан бир неча кун олдин бошланган эди. Иккинчидан, Путин ўз нутқида нима сабабдан атлантик иттифоқ аъзоларини “безовталик” ҳис қилишга мажбурлаш кераклигини ҳам тушинтириб ўтган эди - “Россия чегаралари яқинида бирор можаро уюштириш уларнинг ҳаёлига ҳам келмаслиги учун.”
Яъни Россия ўз хавфсизлиги учун муҳим бўлган нарсалар борасида “қизил чизиқларни” кўрсатган эди. Бу биринчи навбатда Украинани НАТО қаноти остига тортиб киришга қаратилган ҳаракатлар билан боғлиқ. Англосакслар эса буни тўхтатиб қолишмоқчи. Масалан Қора денгизда НАТО ўқув-машқларини ўтказиш ёки Киевга қурол-аслаҳа етказиб бериш орқали.
Улар ўз ҳаракатларини нима билан изоҳлашмоқда?
“Америка ва Британия разведкасси Россия президенти Владимир Путин Украинанинг катта қисмини ўз назорати остига олиш ва ҳукумат бошига Москвага хайрихоҳ бўлган кишиларни келтириш мақсадида мамлакатдаги вазиятни беқарор қилишга тайёр”, - деб хабар тарқатмоқда.
Жуда яхши: Россия Украинанинг бир қисмини эгаллаб, Қримни Россия билан боғловчи “коридор” очади. Иккинчидан Украинада тартибсизликлар уюштиради, бунинг оқибатида Киевда бугун ўтирган Ғарбга хайрихоҳ ҳукумат қулаб, унинг ўрнига Москвага маъқул кишилар келади (эҳтимол уй қамоғида ўтирган Медведчук).
Дарҳақиқат Россияга дўстона ва иттифоқдош қўшни – Украина керак. Фақат бунинг учун Россия Украинага бостириб кириши шарт эмас. Бундай уруш НАТО учугн жуда яхши совға бўлган бўларди. Акс ҳолда стратегик нуқтаи назардан уларда Украинани ўз орбитасида ушлаб қолиш учун ҳеч қандай имконият йўқ. Шу сабабли ҳам рус-украин можароси Россияни “жиловлаб туриш” воситаларидан бири ҳисобланади. Сўнгги кунда Россияга қарши қаратилган ушбу васвасанинг авжига чиқиши – амалга ошмаган стратегияснинг сўнгги босқичига ўхшайди.
Нима бўлганда ҳам Англосакслар ёки Киевдаги “муваққат ҳукумат” бу ҳақида нима демасин, Россия учун ушбу уруш – ўз қариндошларини ўлдиришга қаратилган уруш бўларди, чунка рус ва украин халқлари – аслида бир халқ. Шунинг учун Россия Украинага қарши учуш қилмайди, бунинг ўрнига Украинани Ғарб таъсири остидан чиқариш учун қўлидан келган барча ҳаракатни қилади.
Қандай ҳаракат деганда, кутиш ва украин жамияти орасида кайфиятларни ўзгартириш билан. Уларни қандай манипуляция қилишга уринишмасин, бир кун келиб катта ва ягона миллат ҳақидаги тушунчалар уларнинг миясига қайтади. Тўкилган қонлар, ер ва тарих овозлари таъсири барибир ўз ишини қилади. Ўшанда ҳеч қандай сиёсий технологлар Украинанинг Россия томон қайрилишини тўхтатиб қола олмайди.
Қандай қилиб?
Биринчидан, Ғарб йўриғига юраётган ҳозирги Украина элитаси ўз хатолари билан ўз обрўйинин бутунлай тўкиб сарфлайди. Бу ерда асосийси – уларга халал бермаслик. Бу ишлари уларнинг ўзи жуда яхши эплайди.
Иккинчидан, НАТОга қизил чизиқларни кўрсатиш йўли билан уларни Украинани ўз каyjnb остига олишига йўл қўймаслик, Украина устидан НАТО назоратини четга суриш.
Ушбу маънода, англосакслар разведкасининг Россиянинг Украинага бостириб кириш ҳақидаги кутишлари Россияга жуда қўл келиши мумкин. Бу уларда Путин айтган “безовталик”ни уйғотади. Майли, улар Россия зарбар беришга тайёр деб ўйлайверсин. Россия уларга батафсил тушунтириб ўтирмайди.
Россия қўшинлари Украинага фақат бир вазиятда кириши мумкин – 1939 йилда бўлгани каби, халқ уларни гулдасталар билан кутиб олган тақдирда. Лекин Россия ҳеч қандай уруш ёки оккупацияга йўл қўймайди – Ғарб Украинани оккупация қила олмайди (ҳатто раммзий маънода ҳам). Иккинчидан Россия ва Украина орасида уруш бўлишига ҳам йўл қўймайди. Ҳеч қандай кучлар бизнинг халқлар орасидаги вақтинча бўлинган муносабатларни цемент билан қотириб ташлай олмайди ёки икки халқнинг қайта қўшилишига тўсиқ бўла олмайди.