Кобулда портлаш рўй берди – видео

Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, толиблар автомобили портлатиб юборилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Афғонистон пойтахти Кобул марказидаги бозорда портлаш рўй берди, деб хабар қилмоқда Al-Jazeera телеканали.
Aamaj News нашрининг хабар беришича, мина билан толиблар* автомобили портлатиб юборилган. Портлашдан кейин ўқ овозлари эшитилган.
Нашр маълумотларига кўра, бу портлаш оқибатида толиблар* полициясининг икки ходими жароҳатланган.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.