ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Болгарияда ичида 52 нафар йўловчи бўлган Шимолий Македониянинг сайёҳлик автобуси ҳалокатга учради. Бу ҳақда Bgnes агентлиги хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 45 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг 12 нафари болалар экани айтилмоқда.
Ҳодиса “Струма” автомагистралининг 31 километрида маҳаллий вақт билан соат 03:00 да рўй берган. Автобус Софиядан Благоевградга кетаётган бўлган. ЙТҲдан сўнг автобус ёниб кетган. Ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлган. Жабрланганларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, улар касалхонага ётқизилган.
Ҳодисага нима сабаб бўлгани очиқланмаган.
Шимолий Македония бош вазири Зоран Заев ўз фуқаролари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.