ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Транспорт вазирлиги автомобиль ташувлари соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштиришда планшетлардан фойдаланишни йўлга қўймоқда.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Дастлабки босқичда бундай ишларни планшет орқали Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари ходимлари кўриб чиқади ва расмийлаштиради.
Ҳозир пойтахт ва Тошкент вилояти инспекторларига бириктирилган планшетлар тақдим этилган.