ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Миробод, Яшнобод, Сeргeли ва Янгиҳаёт туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.
22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Миробод тумани "Нукус" 1-тор кўчаси 1-2-6-7-9-10-11-13-14-15-уйлардаги 130 та хонадонда, Қўшкўприк кўчасида 28 та хонадонда, Фарғона йўли кўчасидаги 15 та ерли хонадонда ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Шарапова", "Темирйўлнон", "Шимолий вокзал" қозонхонаси, "Зеҳинур" ресторани, "Меҳригиё" МЧЖ, А.Қодирий кўчасида, Ҳамал кўчасида, Яшнобод туманидаги "Товарний двор" 13-А, "Энергомонтаж", "Лак cолор синтез", Болалар театри, Фарғона йўли кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларда табиий газ бўлмайди.
22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Сергели тумани Жунариқ маҳалласидаги 93 та ерли хонадон ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
22 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Янгиҳаёт тумани Сергели 5-мавзедаги 35 та кўп қаватли уйдаги 2240 та хонадон ҳамда 6 та улгуржи истеъмолчида газ вақтинча ўчирилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.