ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Россия Давлат думасига ОАВларга жиноятчиларнинг миллатини тилга олиб ўтишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжат Чеченистон парламенти томонидан ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси муаллифлари бу ташаббус турли динга эътиқод қилувчи Россия халқлари ўртасида тотувликни сақлашга ёрдам беришини таъкидлашган.
Парламентарийларнинг фикрига кўра, бундай маълумотлар ҳалол, виждонли, жиноий фаолиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган имонли фуқароларнинг миллий ва диний туйғусини таҳқирлаш деб баҳоланади.
“Бизнинг кўп миллатли ва кўп динли мамлакатимизда ҳар қандай ўйламай ва эҳтиётсизлик билан айтилган гап ижтимоий портлаш манбаи бўлиши, миллий ва диний адоват қўзғатишга ва бутун мамлакат учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин”, - дея таъкидлашган депутатлар.