Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари ҳамкорлик битимини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари ҳамкорлик битимини имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбари генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бугун Тошкентда қозоғистонлик ҳамкасби генерал-лейтенант Мурат Бектанов билан учрашди.
Министр обороны Узбекистана Баходир Курбанов и министр обороны Казахстана Мурат Бектанов
Ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди ва тегишли битим имзоланди.
Ташриф давомида Қозоғистон делегацияси аъзолари “Чимён” ўқув маркази ва Қуролли Кучлар академиясида бўлишади. Улар “Термиз” полигонида 24 ноябрга қадар давом этадиган қўшма маневрларни кузатишади.